Uzbek Quran

Chapter 99 (Sura 99)
1; Вақтики, ер ўзига хос зилзилага тушса.
2; Ва ер ўз юкларини отиб чиқарса.
3; Ва инсон, унга нима бўлди?!, деса.
4; Ўша кунда у(ер) ўз хабарини айтадир.
5; Сенинг Роббинг унга ваҳий юборганини.
6; Ўша кунда одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, амалларини кўриш учун жойларидан қўзғаладир.
7; Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир.
8; Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир. (Яхшиликнинг ҳам, ёмонликнинг ҳам катта-кичиги бўлмайди. Ҳаммасининг ҳисоб-китоби бўлади, қиёматда жавоб бериш керак. Ҳар доим яхшиликни қилиб, агар у кўзга кўринмас зарра миқдорида бўлса ҳам ёмонликдан қочиш керак.)

Pages ( 99 of 114 ): « Previous1 ... 9798 99 100101 ... 114Next »