Uzbek Quran

Chapter 86 (Sura 86)
1; Осмон билан қасам ва ториқ билан қасам.
2; Ториқ нималигини сенга не билдирди?
3; У нур сочиб турувчи юлдуздир.
4; Ҳеч бир жон йўқки, унинг ҳифз қилиб турувчиси бўлмаса.
5; Инсон нимадан яралганига назар солсин.
6; У отилиб чиқувчи сувдан яратилгандир.
7; У (сув) сулб (умуртқа) ва тароиб (кўкрак суяги) орасидан чиқадир.
8; Албатта У зот уни қайта тирилтиришга қодирдир.
9; Сирлар фош бўладиган кундадир.
10; Бас, (ўшанда) у(инсон)да қувват ҳам, нусрат берувчи ҳам бўлмайдир.
11; Қайтувчи (ёмғир) соҳиби бўлган осмон билан қасам.
12; Ёриб чиқувчи эгаси бўлган ер билан қасам.
13; Албатта у(Қуръон) ажратувчи сўздир.
14; Ва у ҳазил эмасдир.
15; Албатта улар ҳийла-найранг қиларлар.
16; Ва Мен ҳам ҳийла қилурман. (Яъни, ҳийласига яраша жазо берурман.)
17; Муҳлат бер кофирларга, уларга озгина муҳлат бер. (Яъни, уларга азоб келмаётганидан шошилма, ҳаммасининг вақти, соати бор.)

Pages ( 86 of 114 ): « Previous1 ... 8485 86 8788 ... 114Next »