Uzbek Quran

Chapter 93 (Sura 93)
1; Чошгоҳ билан қасам.
2; Сукунатга чўмган тун билан қасам.
3; Роббинг сени тарк қилмади ва ғазаб ҳам қилмади. (Ушбу ояти карима мушриклар, Муҳаммаднинг Роббиси унга ғазаб қилди, уни тарк этди, деб гап тарқатганларида раддия сифатида тушгандир.)
4; Ва, албатта, охират сен учун бу дунёдан яхшидир.
5; Ва тезда Роббинг сенга ато қиладир ва сен рози бўлурсан.
6; У сени етим топиб, жойлаб қўймадими?
7; Ва У сени ҳайрон топиб, ҳидоятга бошламадими?
8; Ва У сени камбағал топиб, бой қилмадими?
9; Аммо етимга қаҳр қилма.
10; Ва, аммо, «соил»га зажр қилма. («Соил» келганда–бирор нарсаси бўлса бериши, бўлмаса яхши муомала қилиши керак.)
11; Ва, аммо, Роббингнинг берган неъмати ҳақида сўзла.

Pages ( 93 of 114 ): « Previous1 ... 9192 93 9495 ... 114Next »