Uzbek Quran

Chapter 92 (Sura 92)
1; Туннинг қоплаб келаётган пайти билан қасам.
2; Наҳорнинг тажалли пайти билан қасам.
3; Эркак ва урғочининг яратилиши билан қасам.
4; Албатта, сизларнинг ишларингиз турличадур.
5; Аммо кимки (ато) берса ва тақво қилса.
6; Ва гўзал(сўз)ни тасдиқ қилса.
7; Бас, Биз уни осонга муяссар қиламиз.
8; Аммо кимки бахиллик ва истиғно қилса.
9; Ва гўзал(сўз)ни ёлғонга чиқарса.
10; Бас, Биз уни қийинга муяссар қиламиз.
11; У қулаган вақтда унга мол-мулки фойда бермас.
12; Албатта, ҳидоятга бошлаш Бизнинг зиммамиздадир.
13; Албатта, ҳам охират ва ҳам бу дунё Бизникидир.
14; Бас, Мен сизларни (алангаси авж олиб турган) ўтдан огоҳлантирдим.
15; У(ўт)га бадбахтдан бошқа ҳеч ким кирмас.
16; Ўша ёлғонга чиқарган ва юз ўгирган эди.
17; Ва албатта, ундан тақводор банда четда қолади.
18; У бойлигини сарфлайди ва ўзини поклайди.
19; Унда бирор кишининг қайтарилиши лозим яхшилиги йўқ эди.
20; Фақатгина олий мақом Роббисининг розилигини сўраб қилади.
21; Ва у албатта тезда рози бўлади.

Pages ( 92 of 114 ): « Previous1 ... 9091 92 9394 ... 114Next »