Uzbek Quran

Chapter 78 (Sura 78)
1; Нима ҳақида сўрашади?
2; Улкан, муҳим хабар ҳақида (сўрашади).
3; Шундай хабарки, у(мушрик)лар) унинг ҳақида ихтилоф қиларлар.
4; Йўқ! Улар тезда биларлар!
5; Яна йўқ! Улар тезда биларлар! (Мушриклар азобни тортганларида қайта тирилиш нима эканлигини, унинг бўлиши ҳеч шубҳасиз ҳақ эканини албатта биладилар.)
6; Ерни тўшаб қўймадикми?
7; Ва тоғларни қозиқ (қилиб қўймадикми?).
8; Ва сизларни жуфт қилиб яратдик.
9; Ва уйқуларингизни роҳат қилиб қўйдик.
10; Ва кечасини либос қилиб қўйдик.
11; Ва кундузни тириклик қилдик.
12; Тепаларнгизга етти мустаҳкам (осмон)ни бино қилдик.
13; Ва шуъла таратувчи чироқ ҳам қилдик.
14; Ва сиқилган(булут)лардан оқувчи сувлар туширдик.
15; У(сув) билан дон ва наботот чиқаришимиз учун.
16; Ва дарахтлари бир-бирига киришган бўстонлар.
17; Албатта, ажрим куни вақти белгиланган эди.
18; У кунда сурга пуфланур ва сизлар тўп-тўп бўлиб келурсизлар.
19; Осмон ёрилиб, эшик-эшиклар очилур.
20; Тоғлар ўрнидан кўчирилиб, саробга айланур.
21; Албатта, жаҳаннам пойлаб турувчи эди.
22; Туғёнга кетганларга қайтар жойдир.
23; Улар унда замонлар бўйи қолувчилардир.
24; Улар унда совуқни ҳам, шаробни ҳам татий олмаслар.
25; Магар қайноқ сув ва йирингни (татирлар).
26; Мувофиқ жазо ўлароқ.
27; Чунки улар ҳисоб-китоб бўлишига ишонмасдилар.
28; Ва Бизнинг оятлариимизни ёлғон дейишган эди, ёлғон!.
29; Биз барча нарсани китобга жамлаб қўйганмиз.
30; Бас, татиб кўринглар, сизларга азобдан бошқа ҳеч нарсани зиёда қилмасмиз.
31; Албатта, тақводорларга ютуқ бордир:
32; Боғ-роғлар, узумзорлар бордир.
33; Ва янги бўйи етган бир хил ёшдаги қизлар бордир.
34; Ва тўлдирилган қадаҳлар бордир.
35; У ерда бекорчи гапларни ҳам, ёлғон гапларни ҳам эшитмаслар.
36; Роббингдан мукофот, совға ҳисобидандир.
37; У осмонлар, ер ва уларнинг орасидаги барча нарсаларнинг Роббиси, Роҳмандир, Унинг ҳузурида ҳеч ким хитоб қилишга қодир бўлмас.
38; Ўша кунда Руҳ ва фаришталар саф бўлиб турадир. Роҳман изн берганлар ва тўғри сўзлаганлардан ўзгалар гапира олмаслар.
39; У ҳақ кундир. Ким хоҳласа, ўз Роббисига қайтар йўл оладир.
40; Албатта, Биз сизларни яқин келажакдаги азобдан қўрқитдик. У кунда, ҳар киши (қўли) тақдим қилган нарсага назар соладир. Ва кофир «кошки тупроқ бўлиб кетсам»,–дейдир.

Pages ( 78 of 114 ): « Previous1 ... 7677 78 7980 ... 114Next »