Uzbek Quran

Chapter 79 (Sura 79)
1; Шиддат билан (кофир) жонни суғуриб олувчи(фаришта)лар билан қасам.
2; Юмшоқлик билан (мўмин) жонни олувчи (фаришта)лар билан қасам.
3; Сузиб юрувчи (фаришта)лар билан қасам.
4; Ўзишда мусобақа қилувчи (фаришта)лар билан қасам.
5; Амрнинг тадбирини қилувчи (фаришта)лар билан қасам.
6; Изтиробга тушувчи изтиробга тушган кунда.
7; Унга эргашувчи эргашар.
8; Ўша кунда қалблар хавфга тўлар.
9; Уларнинг кўзлари қўрқинчга тўлар.
10; Улар:«Биз ортга қайтариламизми?
11; Чириган суяк бўлганимиздан кейин ҳам-а?
12; Агар шундоқ бўлса, бу ҳасратий қайтиш-ку?» дерлар.
13; Албатта, у(қиёмат) бир қичқириқдан бошқа нарса эмас.
14; Кўрибсизки, улар қиёмат майдонида турибди-да.
15; Сенга Мусонинг хабари келдими?
16; Қачонки Роббиси унга муқаддас Тува водийсида нидо қилди:
17; «Фиръавн ҳузурига бор, албатта у туғёнга кетди.
18; Бас унга айт: «Сенда покланишга (рағбат) борми?
19; Ва сени Роббингга ҳидоят қилсам, шоядки (Ундан) қўрқсанг», деб»
20; Ва унга улкан аломатни кўрсатди.
21; Ул уни ёлғонга чиқарди ва осий бўлди.
22; Сўнг ортига ўгирилиб тезлаб кетди¬.
23; Кейин (одамларни) тўплаб нидо қилди.
24; Ва, мен сизларнинг энг олий Роббингизман, деди.
25; Бас Аллоҳ уни аввалги ва охирги гуноҳлари учун азобга олди.
26; Албатта, бунда қўрқадиганлар учун ибрат бордир.
27; Сизларни яратиш қийинми ёки У зот бино қилган осмонними?
28; Унинг шифтини юқори кўтарди ва бекаму кўст, мустаҳкам қилиб қўйди.
29; Кечасини қоронғу ва кундузини ёруғ қилди.
30; Ва ундан сўнг ерни тухум шаклида қилди.
31; Ундан сувни, ўт-ўланларни чиқарди.
32; Ва тоғларни собит қилди.
33; Сизларга ва чорваларингизга манфаат бўлсин учун.
34; Вақтики катта ғолиб (қиёмат) келса.
35; У куни инсон қилган ишларини эслайдир.
36; Ва жаҳаннам кўрадиганларга зоҳир қилинадир.
37; Аммо кимики туғёнга кетиб, ҳаддидан ошган бўлса
38; Ва бу дунё ҳаётини устун қўйган бўлса,
39; Бас, албатта, Жаҳийм ўрин бўладир.
40; Ва, аммо ким Роббисининг мақомидан қўрққан ва ўз нафсини ҳаволаниб кетишидан қайтарган бўлса.
41; Бас, албатта, жаннат ўрин бўладир.
42; Сендан, қиёмат қачон бўлур? деб сўрарлар.
43; Унинг зикрини сен қандоқ билардинг.
44; Унинг интиҳоси Роббингга хосдир.
45; Албатта сен ун(қиёмат)дан қўрққанларга огоҳлантирувчисан, холос.
46; Уни кўрган кунлари худди бу дунёда бир кеча ёки кундуздан бошқа турмаганга ўхшарлар.

Pages ( 79 of 114 ): « Previous1 ... 7778 79 8081 ... 114Next »