Uzbek Quran

Chapter 70 (Sura 70)
1; Сўровчи воқеъ бўлувчи азоб ҳақида сўради.
2; Кофирлар устига. У(азоб)ни даф қилувчи йўқдир.
3; У маъорижлар эгаси Аллоҳдандир.
4; Фаришталар ва Руҳ Унинг ҳузурига миқдори эллик минг йил бўлган кунда кўтариладир.
5; Бас, чиройли сабр қил.
6; Албатта, улар у(қиёмат)ни узоқ деб билурлар.
7; Ва Биз уни жуда яқин деб билурмиз.
8; У кунда осмон худди қора мой қолдиқларига ўхшаб қоладир.
9; Ва тоғлар худди титилган жунга ўхшаб қоладир.
10; Ва яқин дўст ўз дўстидан сўрамайдир.
11; Уларни кўриб турурлар. Гуноҳкор ўша кун азобидан қутулиш учун ўз болаларини ҳам.
12; Хотинини ва ака-укасини ҳам,
13; Ва уни ўзига олган қабиласини ҳам.
14; Ва ер юзидаги жамийки кимсаларни ҳам фидо қилишни, сўнгра ўзи нажот топишни истайдир.
15; Йўқ! Албатта у(жаҳаннам) кучли алангадир.
16; Бошнинг терисини сидириб олувчидир. (Бош териси шилиб олинган дўзахийга Аллоҳ таоло яна янги тери ато этади. Жаҳаннам ўти эса яна уни шилиб олади ва шу тариқа тўхтовсиз давом этаверади.)
17; У чақирадир; орқага кетган ва юз ўгирганни.
18; Ва (молни) йиғиб беркитганни.
19; Албатта, инсон «ҳалуъ» қилиб яратилгандир. («Ҳалуъ» сўзи ҳирс, зажр, чидамсизлик ва сабрсизлик маъноларини мужассамлаштиради.)
20; Агар унга ёмонлик етса, чидамсиздир.
21; Ва агар яхшилик етса, кўп ман қилувчидир.
22; Магара намоз ўқувчиларгина мустаснодир.
23; Улар намозларида доим бўладиганлардир.
24; Уларнинг молу мулкларида мвълум ҳақ бордир.
25; Сўровчи ва бечоралар учундир.
26; Ва улар қиёмат кунини тасдиқлайдиганлардир.
27; Ва улар ўз Роббилари азобидан қўрқадиганлардир.
28; Албатта Роббиларининг азобидан омонлик йўқдир.
29; Ва улар ўз фаржларини сақлайдиганлардир.
30; Магарам ўз хотинлари ёки ўз мулки бўлганлар мустаснодир. Албатта улар бунга маломат қилинмайдир.
31; Кимки ўшандан ўзгани истаса, бас, улар чегарадан чиққанлардир.
32; Улар омонатларига ва аҳдларига риоя қиладиганлардир.
33; Ва улар гувоҳликларини тўғри берадиганлардир.
34; Улар намозларини муҳофаза қиладиганлардир.
35; Ўшалар жаннатларда ҳурматланадиганлардир.
36; Куфр келтирганларга нима бўлдики, бўйинларини чўзиб сен томон шошмоқдалар?!
37; Ўнг тарафдан ва чап тарафдан тўп-тўп бўлмоқдалар?! (Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам Қуръон тиловат қилганларида мушриклар шошилиб келиб, тўп-тўп бўлиб ўтиришар ва кўз узмай тикилиб туришар эдилар.)
38; Улардан ҳар бир киши наъим жаннатга киритилишни тамаъ қиладими?
39; Йўқ! Албатта, Биз уларни ўзлари билган нарсадан яратганмиз.
40; Машриқлар ва мағриблар Роббиси билан қасам ичаманки, албатта Биз қодирмиз.
41; Ўринларига улардан яхшироқларини алмаштиришга қодирмиз ва Биз бу ишни қилишдан ожиз эмасмиз.
42; Уларни тек қўй. То ваъда қилинган кунга йўлиққунларича хоҳлаганларига шўнғийверсинлар ва ўйнайверсинлар.
43; У кунда худди санамлар (ибодатига) шошганларидек, қабрларидан шошиб чиқурлар.
44; Кўзлари қўрқинчга тўлган, ўзларини хорлик қоплаган ҳолда турурлар. Бу ўша-уларга ваъда қилинган кундир. (Қиёматни инкор этувчиларга бундан ортиқ таҳдид бўлмаса керак!)

Pages ( 70 of 114 ): « Previous1 ... 6869 70 7172 ... 114Next »