Uzbek Quran

Chapter 101 (Sura 101)
1; Ал-Қориъату.
2; Қориъату нима?
3; Қориъат қандоқ нарса эканлигини сенга нима билдирди?
4; У кунда одамлар тўзиб кетган капалакка ўхшаб қоларлар.
5; Ва тоғлар титилган жунга ўхшаб қолар.
6; Кимнинг торозуси оғир келса…
7; Бас, у розилик ҳаётидадир.
8; Ва аммо кимнинг тарозуси енгил келса…
9; Бас, унинг онаси дўзахдир. (Одатда она доим паноҳ бўлган. Инсон айниқса оғир пайтларда онасига интилгандай, қиёматда ҳам онасини қўмсаганда жаҳаннам уларни она ўрнида кутиб оларкан. Меҳр-муҳаббат, шафқат излаб турганда, кони азобга, қийноққа, даҳшатли оловда ёнишга дуч келиши ниҳоятда катта бахтсизлик.)
10; У қандоқ нарса эканлигини сенга нима билдирди?
11; У қаттиқ қизиган ўтдир.

Pages ( 101 of 114 ): « Previous1 ... 99100 101 102103 ... 114Next »