Uzbek Quran

Chapter 80 (Sura 80)
1; Афтини буриштирди ва юз ўгирди.
2; Кўзи кўр киши ҳузурига келганда.
3; Қаердан биласан, эҳтимол, у покланар.
4; Ёки насиҳат олар ва мавъиза унга манфаат берар.
5; Аммо истиғно қилганга бўлса…
6; Сен у томонга интиласан.
7; У покланмаса, сени ҳеч ким маломат қилмас.
8; Аммо ҳузурингга шошилиб келган.
9; Ва (Аллоҳдан) қўрққан ҳолда бўлгандан эса…
10; Бас, Сен ундан машғул бўласан.
11; Йўқ! Албатта у(оят)лар эслатмадир.
12; Ким хоҳласа уни эслайдир.
13; Ҳурматланган саҳифалардадир.
14; Олий қадардирлар, поклангандирлар.
15; Элчи(фаришта)лар қўлларидадир.
16; Улар ҳурматланган ва ўта яхшидирлар.
17; (Кофир) инсонга лаънат бўлсин, унинг кофирлиги қандоқ шиддатли бўлди.
18; Уни қайси нарсадан яратди?
19; Нутфадан яратди. Уни яратди ва унни ўлчовли қилди.
20; Сўнгра чиқиш йўлини осон қилди.
21; Сўнгра ўлдирди ва қабрга киритди.
22; Сўнгра қачон хоҳласа, уни қайта тирилтиради.
23; Йўқ ундоқ эмас! У ўзига У зот қилган амрни бажармади.
24; Инсон ўз таомига назар солсин.
25; Албатта, Биз сувни роса қуйиб қўйдик.
26; Сўнгра ерни ўзига хос ёрдик.
27; Биз унда дон ўстириб қўйдик.
28; Ва узум ва кўкларни ҳам.
29; Ва зайтун ва хурмоларни ҳам.
30; Ва тиғиз боғларни ҳам.
31; Ва меваларни ва ўт-ўланларни ҳам.
32; Сизларга ва чорваларингизга манфаат бўлсин, деб.
33; Вақтики қулоқларни кар қилувчи овоз келса.
34; У кунда киши қочадир; ўз ака-укасидан.
35; Ва онаси ва отасидан.
36; Ва хотини ва бола-чақасидан.
37; У кунда улардан ҳар бир шахсни овора қилувчи ўз иши бор.
38; У кунда порлоқ чеҳралар бор.
39; Улар кулгу билан тўла, етган хушхабардан хурсанд.
40; У кунда ғубор босган чеҳралар бор.
41; Устини зулмат қоплаган.
42; Улар, ана ўшалар, кофирлар ва фожирлардир.

Pages ( 80 of 114 ): « Previous1 ... 7879 80 8182 ... 114Next »