Uzbek Quran

Chapter 85 (Sura 85)
1; Буржлар эгаси бўлган осмон билан қасам.
2; Ва ваъда қилинган кун билан қасам.
3; Гувоҳлик берувчи ва гувоҳлик берилган билан қасам.
4; «Ухдуд» эгаларига лаънат бўлсин.
5; У (Ухдуд) ёқилғиси кўп, қаттиқ исиган оловдир.
6; У(кофир)лар а(чуқур)лар атрофида ўтирибдилар.
7; Ва улар мўминларга қилаётган нарсаларига ўзлари ҳозирдирлар.
8; Ва (улар) мўминлардан Азиз, Ҳамид Аллоҳга бўлган иймондан бошқа «айб» топа олмадилар.
9; У шундай зотки, осмонлару ернинг мулки Унга хосдир ва Аллоҳ ҳар бир нарсага Ўзи гувоҳдир.
10; Албатта, мўмин ва мўминаларни фитна қилиб, сўнгра тавба қилмаганларга, ана ўшаларга, жаҳаннам азоби ва куйдирувчи азоб бор.
11; Албатта, иймон келтирган ва солиҳ амал қилганларга, уларга, остидан анҳорлар оқиб турган жаннат бор. Бу эса ниҳоятда улкан ютуқдир.
12; Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир.
13; Албатта, У Ўзи бошлар ва қайтарар. (Йўқдан бор қилар ва ўлганни ҳаётга қайтарар)
14; Ва У мағфират қилувчи, муҳаббати зўр зотдир.
15; У Арш эгаси ҳамда қадри улуғ зотдир.
16; У нимани хоҳласа, қила олувчи зотдир.
17; Сенга аскарларнинг хабари келдими?
18; Фиръавн ва Самуднинг.
19; Балки кофирлар ёлғонга чиқаришдадир?
20; Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг ортидан иҳота қилиб турувчидир.
21; Йўқ! У Қуръони мажиддур.
22; У Лавҳул- Маҳфуздадир. (Лавҳул- Маҳфуз Аллоҳни ҳузурида бўлиб, унга ҳеч қандай ўзгариш кириши мумкин эмас.)

Pages ( 85 of 114 ): « Previous1 ... 8384 85 8687 ... 114Next »