Uzbek Quran

Chapter 82 (Sura 82)
1; Вақтики, осмон ёрилса.
2; Ва, вақтики, юлдузлар сочилиб кетса.
3; Ва, вақтики, денгизлар портлатилса.
4; Ва, вақтики, қабрлар остин-устин бўлса.
5; Ҳар бир жон нимани тақдим қилдию, нимани таъхир қилди- билади.
6; Эй Инсон! Сени карамли Роббинг ҳақида нима ғурурга кетказди?!
7; У сени тўла-тўкис ва мўътадил қилиб яратган зотдир.
8; Ўзи хоҳлаган суратда сени таркиб қилди.
9; Йўқ! Балки, сиз жазони ёлғонга чиқармоқдасиз!
10; Ҳолбуки, устингиздан кузатиб турувчилар бордир.
11; Улар ҳурматли, ёзиб тургувчилардир.
12; Улар нима қилаётганингизни биладир.
13; Албатта, яхшилар жаннатдадир.
14; Ва албатта, фожирлар жаҳаннамдадир.
15; Улар у ерга қиёмат куни кирадир.
16; Ва улар ундан ғойиб бўла олмайдир.
17; Ва жазо куни нима эканини сенга нима билдирди?
18; Сўнг жазо куни нима эканини сенга нима билдирди?
19; Ўша кунда ҳеч бир жон бошқа бир жон учун бирор нарса қилиш имконига молик эмасдир. У кунда барча иш Аллоҳнинг Ўзига хосдир.

Pages ( 82 of 114 ): « Previous1 ... 8081 82 8384 ... 114Next »