Uzbek Quran

Chapter 91 (Sura 91)
1; Қуёш билан ва унинг зиёси билан қасам.
2; Унинг ортидан келадиган Ой билан қасам.
3; Ва у(қуёш)ни равшан кўрсатган наҳор билан қасам.
4; Ва у(қуёш)ни қоплаган тун билан қасам.
5; Ва осмон билан ва унинг бино қилиниши билан қасам.
6; Ва ер билан ва унинг тўшалиши билан қасам.
7; Ва нафс билан ва унинг бекам-кўст қилиб яратилиши билан қасам.
8; Бас, у(нафс)га фужурини ва тақвосини билдирди.
9; Батаҳқиқ, ким у(нафс)ни покласа, ютуққа эришади.
10; Ва батаҳқиқ, ким у(нафс)ни кирласа, ноумид бўлади.
11; Самуд қавми ўз туғёни ила ( Пай ғамбарини) ёлғонга чиқарди.
12; Вақтики, (ундаги) энг бадбахт шахс шошилиб турди.
13; Бас, уларга Аллоҳнинг Расули «Аллоҳнинг туясига ва унинг сувига тегманглар», деди.
14; Бас, уни ёлғончига чиқаришди ва ул(туяни) сўйишди.
15; Ва У зот бу ишнинг оқибатидан қўрқмайди. (Бу дунёнинг подшоҳлари ўзларининг қилган ишларидан, оқибати нима бўларкин, деб ҳадиксираб турадилар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло эса бундай хавфдан мустаснодир.)

Pages ( 91 of 114 ): « Previous1 ... 8990 91 9293 ... 114Next »