Uzbek Quran

Chapter 90 (Sura 90)
1; Мана шу шаҳар билан қасам.
2; Сен муқим турган бу шаҳарла.
3; Ва волид ва ундан тарқаган валадлар билан қасам.
4; Батаҳқиқ, Биз инсонни машаққатда яратдик.
5; У инсон унга ҳеч кимнинг кучи етмайди, деб ҳисоблайдими?
6; У, кўплаб мол-дунё нафақа қилдим, дейдир. (Мол-дунё билан ғурурга кетганларга яхшилик йўлида эҳсон қил, деб айтилса, юқоридаги гапни айтишади. Ваҳоланки, яхшилик йўлида ҳеч нарса сарфламаган бўлади.)
7; У инсон уни биров кўрмади, деб ўйлайдими?
8; Биз унга икки кўзни бермадикми?
9; Ва тилни ва икки лабни (бермадикми?)
10; Ва Биз уни икки: (яхши ва ёмон) йўлга йўллаб қўйдик.
11; Бас, у довон ошиб ўтмади.
12; Довон қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди?
13; У қул озод қилишдир.
14; Ёки очарчилик кунида таом беришдир.
15; Қариндош етимларга.
16; Ёки тупроққа қориган мискинларга.
17; Сўнгра иймон келтирганлар ва бир-бирини сабрга, меҳр-шафқатга чақирганлар бўлса.
18; Ана ўшалар ўнг томон эгаларидир.
19; Оятларимизга куфр келтирганлар, улар, чап томон эгаларидир.
20; Уларни чиқиб бўлмайдиган ўт-олов ўраб олгандир.

Pages ( 90 of 114 ): « Previous1 ... 8889 90 9192 ... 114Next »