Uzbek Quran

Chapter 87 (Sura 87)
1; Олий қадар бўлган Роббинг исмини поклаб ёд эт.
2; У яратган ва мутаносиб қилган зотдир.
3; У ўлчовли қилган ва ҳидоятга бошлаган зотдир.
4; У ўт-ўланни чиқарган зотдир.
5; Бас, У уни қорайган хашак қилган зотдир.
6; Биз сенга қироат қилдирамиз, бас, эсдан чиқармайссан.
7; Магар Аллоҳ хоҳлаганини. Албатта, У ошкорни ҳам, махфий нарсани ҳам биладир.
8; Ва сени осон йўлга муяссар қилармиз.
9; Бас, агар эслатиш манфаат берса, эслатгин.
10; Албатта, қўрққан эсга оладир.
11; Ва бадбахт ундан четда бўладир.
12; У катта оловга кирадир.
13; Сўнгра унинг ичида ўлмай ҳам, тирилмай ҳам қоладир.
14; Батаҳқиқ, ким пок бўлса, ютуқ топадир.
15; Ва Роббиси исмини зикр қилса ва намоз ўқиса ҳамдир.
16; Лекин, сизлар дунё ҳаётини устун қўясизлар.
17; Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир.
18; Албатта, бу аввалги саҳифаларда бордир.
19; Иброҳим ва Мусо саҳифаларидадир.

Pages ( 87 of 114 ): « Previous1 ... 8586 87 8889 ... 114Next »