Uzbek Quran

Chapter 77 (Sura 77)
1; Кет-кет юборилганлар билан қасам.
2; Қаттиқ эсувчи шамоллар билан қасам.
3; Ва (шариатни) таратувчилар билан қасам.
4; Фарқловчилар билан қасам.
5; Ваҳийни ташувчилар билан қасам.
6; Узрни ёки огоҳлантиришни (ҳам).
7; Албатта, сизга ваъда қилинаётган нарса воқеъ бўлувчидир.
8; Бас, вақтики юлдузлар ўчирилса.
9; Ва вақтики, осмон ёрилса.
10; Ва вақтики, тоғлар кўчирилса.
11; Ва вақтики, Пайғамбарларга вақт белгиланса.
12; Қандоқ кунга сурилган-а?
13; Ажратиш кунига.
14; Ажратиш кунини сенга нима билдирди?
15; Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
16; Аввалгиларни ҳалок қилмадикми?
17; Сўнгра кейингиларини уларга эргаштирмадикми?
18; Гуноҳкорларни шундоқ қиламиз.
19; Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
20; Сизларни ҳақир сувдан яратмдикми?
21; Бас, уни мустаҳкам қароргоҳга жойламадикми?
22; Маълум вақтга қадар.
23; Бас, Биз қодир бўлдик ва қандоқ ҳам яхши қодир бўлувчимиз. (Юқорида айтилган ишларга қодир бўлдик, ниҳоятда ажойиб, инсоният тафаккуридан устун бир ҳолатда, қодир бўлдик, деяпти Парвардигор.)
24; Ўшал кунда ёлғонга чиқавчиларга вайл бўлсин!
25; Ерни ўзига тортувчи қилмадикми?
26; Тирикларни ва ўликларни?
27; Ва Биз унда юкасак тоғлар қилдик ва сизларни зилол сув билан суғордик.
28; Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
29; Юрингиз! Ўзингиз ёлғонга чиқарган нарсага қараб.
30; Юрингиз! Учта шўъбаси бор «соя»га қараб.
31; У салқин қилувчимас ва оловни ҳам қайтармас.
32; Албатта у (жаҳаннам) қасрдек учқунларни отадир.
33; У (учқун) худди қорамтир-сарғиш туяларга ўхшайдир.
34; Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
35; Бу улар гапира олмайдиган кундир.
36; Ва уларга узр айтишга изн берилмайдир.
37; Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
38; Бу ажратиш куни, сизларни ва аввалгиларни жамладик.
39; Бас, сизларнинг ҳийлангиз бўлса, менга ишлатиб кўринг-чи?
40; Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
41; Албатта тақводорлар соялар ва булоқлардадир.
42; Ва ўзлари хоҳлаган мевалардадир.
43; Енглар ва ичинглар, ош бўлсин. Қилган амалларингиз сабабидандир.
44; Албатта, Биз муҳсинларни шундай мукофотлармиз.
45; Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
46; Енглар ва мазза қилинглар, озгинагина. Албатта, сизлар гуноҳкорсизлар.
47; Ўшал кунда ёлғонга чиқавурчиларга вайл бўлсин!
48; Ва агар уларга рукуъ қилинглар дейилса, рукуъ қилмаслар.
49; Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчилварга вайл бўлсин!
50; Бас, ундан кейин, қайси сўзга ишонарлар?!

Pages ( 77 of 114 ): « Previous1 ... 7576 77 7879 ... 114Next »