Uzbek Quran

Chapter 88 (Sura 88)
1; Батаҳқиқ сенга ғошия хабари келди.
2; Ўшал кунда бир чеҳралар қўрқувчидир.
3; Улар амал қилуви ва чарчавчидир.
4; Улар ўта қизиган оловга кирарлар.
5; Улар қайнаб турган булоқдан суғориларлар.
6; Уларга тикандан бошқа таом йўқ.
7; У на семиртирмас ва на очликни кетказмас.
8; Ўшал кунда бир чеҳралар неъматланувчидир.
9; Улар ўз ишларидан розидир.
10; Улар олий жаннатдадир.
11; Унда улар бекорчи гапни эшитмасдир.
12; Унда оқиб турган булоқлар бор.
13; Унда баланд-баланд сўрилар бор.
14; Ва тайёрлаб қўйилган қадаҳлар бор.
15; Ва саф-саф тизилган ёстиқлар бор.
16; Ҳамма ёққа тўшалган гиламлар бор.
17; Улар назар солмасларми; Туянинг қандай яратилганига?
18; Ва осмонни қандоқ кўтарилганига?
19; Ва тоғларнинг қандоқ ўрнаштирилганига?
20; Ва ерни қандоқ текислаб қўйилганига?
21; Бас, эслатгин, сен, албатта, эслатувчидирсан.
22; Сен улар устидан ҳукмингни ўтказувчи эмассан.
23; Лекин, ким юз ўгирса ва кофир бўлса.
24; Бас, уни Аллоҳ катта азоб билан азоблайдир.
25; Албатта уларнинг қайтиши Бизгадир.
26; Сўнгра, албатта, уларнинг ҳисоб-китоби ҳам Биздадир.

Pages ( 88 of 114 ): « Previous1 ... 8687 88 8990 ... 114Next »